Бугун 17 июнь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Германия, Франция ва Буюк Британия Эрон билан музокара ўтказишга тайёр

Германия, Франция ва Буюк Британия Эрон билан музокара ўтказишга тайёр

Германия, Франция ва Буюк Британия Теҳроннинг ядровий дастури бўйича Эрон билан дарҳол музокаралар ўтказишга тайёр эканликларини билдирди. Бу Яқин Шарқдаги вазиятни юмшатишга қаратилган ҳаракат сифатида қабул қилинмоқда, деди Германия ташқи ишлар вазири Йохан Вадефул.

Йохан Вадефул Яқин Шарққа сафари давомида Исроил ва Эрон ўртасидаги можарони юмшатишга ҳисса қўшишга ҳаракат қилаётганини айтиб ўтди. У Теҳрон аввал конструктив музокаралар имкониятини қўлга киритолмаганини таъкидлади.

“Умид қиламанки, бу ҳали ҳам мумкин, — деди Вадефул шанба куни кечқурун Германиянинг оммавий эфир ташкилоти ARDга. — Германия, Франция ва Британия билан биргаликда тайёрмиз. Биз Эронга ядровий дастур бўйича дарҳол музокара таклиф қилаяпмиз, умид қиламанки, бу таклиф қабул қилинади.”

Йохан Вадефул, якшанба куни Уммонда бўлиб, можарони фақат барча томонлардан Эрон ва Исроилга босим ўтказилганда тугашини таъкидлади.

“Келаси ҳафта ичида ҳар икки томондан зўравонликнинг ўсишини тўхтатишга жиддий уриниш бўлиши кутилмоқда,” деди у.

Эрон ҳукумати қулаши мумкинлиги ҳақида сўралганда, Вадефул Исроилнинг бу мақсадда ҳаракат қилмаётгани, яъни Теҳрон ҳокимиятини ағдариш нияти йўқлигини айтди.

Киритилди: 12:40 15.06.2025. Ўқилди: 681 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!