Бугун 24 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Германия: "Бу, шубҳасиз, яхши аломат, аммо бу етарли эмас"

Германия: "Бу, шубҳасиз, яхши аломат, аммо бу етарли эмас"

Германия канцлери Мерц Путиннинг музокаралар бўйича таклифи ҳақида "Бу, шубҳасиз, яхши аломат, аммо бу етарли эмас", деди.

"Кеча Киевда ҳамкорларимиз билан биргаликда музокаралар учун имконият яратиш мақсадида 30 кунлик ўт очишни тўхтатишни талаб қилдик. Украина ҳеч қандай шартларсиз бунга рози бўлди. Агар энди Россия томони музокараларга тайёрлигини билдирса, бу, албатта, яхши аломат. Бироқ бу етарли эмас. Биз Москвадан энди ҳақиқий музокаралар учун шароит яратиши мумкин бўлган ўт очишни тўхтатишга рози бўлишини кутмоқдамиз. Аввало қуроллар овози тиниши керак, шундан сўнг музокаралар бошланиши мумкин."

Киритилди: 21:58 11.05.2025. Ўқилди: 676 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!