Бугун 10 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Германия АҚШдан Украина учун қурол-яроғ харид қилишга 500 млн доллар ажратади — Deutsche Welle

Германия АҚШдан Украина учун қурол-яроғ харид қилишга 500 млн доллар ажратади — Deutsche Welle

"Бу Prioritised Ukraine Requirements List (“Украинанинг устувор эҳтиёжлари рўйхати”) механизми доирасидаги илк йирик пакетлардан бири бўлади. Маблағ Европада ишлаб чиқарилмайдиган ёки АҚШ тезроқ етказиб бера оладиган, масалан, ҳаво мудофаасининг муҳим воситалари каби ҳарбий маҳсулотларни харид қилишга йўналтирилади", дейилади немис нашри хабарида.

Умуман олганда, Россиянинг Украинага кенг кўламли босқини бошланганидан бери Германия Киев учун тахминан 40 млрд евро миқдорида ҳарбий ёрдам кўрсатган.

Аввалроқ Дания, Норвегия ва Швеция ҳам Қўшма Штатлардан Украина учун 500 млн долларлик қурол ва ўқ-дорилар харидини молиялаштиришни тасдиқлаган эди.

Киритилди: 14:29 14.08.2025. Ўқилди: 609 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!