Германия 2021 йилда Афғонистонда Толибон гуруҳи ҳокимиятни қўлга киритганидан бери илк бор 28 нафар афғон қочқинини ватанига депортация қилди. Уларнинг ҳар бири жўнаб кетишдан олдин 1000 евро олган.
17 июнь куни Bloomberg агентлиги Германия ҳукумати Афғонистонлик қочқинларни Ўзбекистонга жўнатиш бўйича Тошкент билан миграция пактини кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берган.
Қайд этилишича, режага мувофиқ Тошкент Берлин томонидан депортация қилинган афғонларни қабул қилиб, хусусий авиакомпания ёрдамида ватанига қайтаради. 19 июнь куни Ўзбекистон расмийлари юқоридаги маълумотни рад этган.