Бу ҳақда Германия канцлери Олаф Шолц маълум қилди.
"Биз учун муҳим жиҳат шундаки, Украина Евроиттифоқ томон йўлини давом эттирсин ва урушдан кейин ҳам кучли армияга эга бўлсин", – дея таъкидлади Шолц Брюсселда ЕИ етакчилари саммити бошланишидан олдин. Мазкур йиғилишда Европанинг Киевга ёрдами режаси муҳокама қилинади.
Олаф Шолц Украинани молиявий қўллаб-қувватлашни давом эттиришга чақирди. Канцлер ушбу стратегиянинг бир қисми сифатида Германиянинг мудофаа харажатлари учун "қарз тўсиғини" бекор қилиш қарорини кўрсатди. Унинг сўзларига кўра, Германия 2025 йилда Киевга ёрдам учун 7 миллиард евро ажратади.
"Тўрт миллиард евро аллақачон ажратилган, яна уч миллиард берамиз. Германия Украинани қўллаб-қувватловчи энг йирик давлатлардан бири бўлиб қолади," — дея аниқлик киритди Германия ҳукумати раҳбари.