Энг юқори даража Судан (ЯИМнинг 252%), Япония (ЯИМнинг 235%) ва Сингапурда (ЯИМнинг 175%).
Тожикистонга қўшни давлатлар қаторида Ўзбекистон (ЯИМнинг 36 фоизи), Қозоғистон (ЯИМнинг 21 фоизи) ва Россия (ЯИМнинг 18 фоизи) ўрин олган.
Нашрнинг таъкидлашича, давлат қарзи “қадимдан буджет ҳисоботининг фақат бир қатор банди бўлишни тўхтатган”.
"Бу иқтисодиётнинг ҳаётийлиги, унинг зарбаларга бардош бера олиши ва ижтимоий мажбуриятларни бажариш қобилиятининг асосий кўрсаткичларидан биридир. Шу билан бирга, ялпи ички маҳсулотга нисбатан давлат қарзи энг юқори бўлган мамлакатлар рўйхатини иқтисодий ўзига хосликлари бир-биридан жуда фарқ қилувчи давлатлар бошқаради", - дея таъкидлайди пост муаллифлари.
Тўғри, улар эълон қилган маълумотлар ва унинг манбаларига тааллуқли муддатга аниқлик киритилмаган.
Мамлакат Молия вазирлиги маълумотларига кўра, Тожикистоннинг давлат қарзи 2025-йил 1-январ ҳолатига кўра 3,6 миллиард долларни ташкил қилган, бу республика ялпи ички маҳсулотининг 25,2 фоизига тенг. Бу мамлакат давлат қарзининг охирги 15 йилдаги энг паст даражасидир.
Жами давлат қарзининг 3,2 миллиард доллардан ортиғи (89 фоиз) ташқи қарзлар ва 382 миллион доллардан ортиғи ички қарзлар ҳисобига тўғри келади.