"Газпром-Медиа" холдинги бош директори ўринбосари, медиа-менежер Тина Канделаки Украинада мамлакат Хавфсизлик хизмати томонидан қидирувга берилган.
Бу ҳақда СБУ маълумотлар базаси хабар бермоқда.
Канделаки Украинада 2022 йил мартидан бери қидирувда бўлиб, унга "Украинанинг ҳудудий яхлитлиги ва дахлсизлигига тажовуз қилиш" айби қўйилган.
Бундан ташқари, Канделакининг шахсий маълумотлари 2017 йилдан бери Украинанинг "Миротворец" веб-сайтининг маълумотлар базасига Қримга саёҳатлар ва Россия ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш учун киритилган.