Ғазо шаҳридан 550 мингдан ортиқ аҳоли эвакуация қилинган.
Бу ҳақда Исроил мудофаа кучлари матбуот котиби маълум қилди.
"Бугунги кунга қадар 550 мингдан ортиқ тинч аҳоли Ғазо шаҳрини тарк этиб, жанубга кўчиб ўтди. Шу билан бирга, 162, 98 ва 36-дивизиялар Ғазо шаҳрига киришини якунлаб, шаҳардаги ХАМАС қўрғонларида ўз фаолиятини бошлади", - дейилади баёнотда.
Исроил армиясининг таъкидлашича, у ХАМАСнинг "тинч аҳолининг жанубий ҳаракатига тўсқинлик қилиш" ва "тинч аҳолидан террорчилик фаолияти учун тирик қалқон сифатида фойдаланиш" уринишларини аниқлаган. "Исроил армияси шунингдек, Хон-Юнисда гуманитар зона ташкил этилганини эълон қилди", — дея қўшимча қилди матбуот котиби.
"Исроил мудофаа кучлари Ғазодаги тинч аҳолини ўз хавфсизлигини таъминлаш учун расмий кўрсатмаларга риоя қилишга ва хавфли деб белгиланган ҳудудлардан қочишга чақиради”, — дея хулоса қилди Исроил армияси.