Бугун 21 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ғазоликларнинг ярми ҲАМАСга қарши чиқди

Ғазоликларнинг ярми ҲАМАСга қарши чиқди

Ғазо сектори аҳолисининг 48 фоизи ҲАМАСга қарши норозилик ва намойишларни қўллаб-қувватламоқда. Бу анклав ва Ғарбий қирғоқда 1 майдан 4 майгача ўтказилган сўров натижаларида кўрсатилган, деб ёзади All Arab News.

Шу билан бирга, 2023 йил 7 октябрда ташкилотнинг Исроил жанубига бостириб киришини қўллаб-қувватлаш 2024 йил март ойидаги кўрсаткичларга нисбатан қарийб 20 фоизга камайди, ўшанда улар 71 фоизни ташкил этган эди. Қайд этилишича, ҳозирда Ғарбий соҳилда ҲАМАС тарафдорлари сектордагига қараганда кўпроқ.

Сўров натижалари, шунингдек, Ғазо секторининг бир миллиондан ортиқ аҳолиси (сўралганларнинг 43 фоизи) уруш тугаганидан кейин анклавни тарк этишга тайёрлигини билдирганини кўрсатди.

Киритилди: 06:43 12.05.2025. Ўқилди: 776 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!