Бугун 17 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Ғазодан 9000 га яқин бемор зудлик билан эвакуация қилиниши керак — ЖССТ

A A A
Ғазодан 9000 га яқин бемор зудлик билан эвакуация қилиниши керак — ЖССТ

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 9 мингга яқин бемор Ғазо секторидан зудлик билан эвакуация қилиниши кераклигини маълум қилди. Бу ҳақда ташкилот берган баёнотга асосланиб, Al Jazeera нашри батафсил хабар бермоқда.

ЖССТ Бош директори Тедрос Адҳаном Гебрейесуснинг айтишича, 9000 га яқин бемор Ғазода оғир аҳволда қолмоқда. Улар ҳалокатли вазият туфайли соғлиқни сақлаш хизматлари, жумладан саратон, бомбардимонлардан жароҳатлар, буйрак диализ ва бошқа сурункали касалликлардан даволаниш учун шароитга эга эмас. Оммавий ўлим ҳолатлари юз бермаслиги учун эса беморларни кўчириш шарт ва зарур.

“Бутун Ғазо бўйлаб ҳозирда атиги 10 та касалхона ишламоқда. Минглаб беморлар соғлиқни сақлаш хизматидан маҳрум бўлишда давом этмоқда”, — дейилади Ғазодаги соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.

Манбага кўра, ҳозиргача Рафаҳ орқали 3400 дан ортиқ фаластинлик бемор хорижга юборилган. Улардан 2198 нафари ўгир ярадор ва 1215 нафари касалланган.

Киритилди: 06:04 31.03.2024. Ўқилди: 974 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!