Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Ғазодаги тўқнашувда уч нафар исроиллик аскар ўлди

Ғазодаги тўқнашувда уч нафар исроиллик аскар ўлди

Ғазо шимолидаги портлашда уч нафар Исроил аскари ўлди.

The Times of İsrael нашри хабар беришича, ҳалок бўлган штаб-сержант Шоҳам Менахем (21), сержант Шломо Якир Шрем (20) ва сержант Юли Фактор (19) 401-зирҳли бригаданинг 52-батальони аскарлари бўлган.

Исроил армиясининг дастлабки маълумотларига кўра, аскарлар кеча тушга яқин Ғазо шимолидаги Жабаля шаҳрида содир бўлган портлашда шикастланган танкда бўлган. Ҳодиса оқибатида бир исроиллик зобит тан жароҳати олиб, оғир жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган.

Ҳарбийларнинг айтишича, портлаш сабаблари текширилмоқда.

Киритилди: 07:11 15.07.2025. Ўқилди: 593 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!