2023 йил 7 октябрда Исроил ҳарбий тажовузи бошланганидан буён Ғазо секторида ҳалок бўлганлар сони 53 010 нафарга етди. Бу ҳақда чоршанба куни Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди, деб ёзади Anadolu.
Вазирлик маълумотига кўра, сўнгги бир кунда маҳаллий шифохоналарга 82 нафар ҳалок бўлган ва 152 нафар яраланган одамлар келтирилган.
Маълумотларга кўра, 18 мартдан (19 январда эришилган оташкесим келишуви бузилганидан кейин) 2 876 нафар фаластинлик ҳалок бўлган, яна 7 957 нафари яралаган.
Маҳаллий ҳокимиятлар маълум қилишича, вайрон бўлган биноларнинг вайронаси остида ҳали ҳам минглаб жасадлар қолмоқда.