Унинг таъкидлашича, рўйхатлар аввал келишилган мезонларга асосан тайёрланган. Музокаралар асосий эътиборни урушни тўхтатиш механизмлари, Исроил ҳарбий кучларини Ғазодан чиқариш ва маҳкумлар алмашиш жараёнига қаратган.
Исроил нашри Jerusalem Post маълумотига кўра, ҲАМАС томони бир қатор юқори даражали фаластинлик сиёсий маҳкумларни озод қилишни талаб қилмоқда. Улар орасида:
Марвон Баргути — ФАТҲ ҳаракати етакчиларидан бири,
Аббос ас-Сайид — «Изз ад-Дин ал-Қассам бригалари»нинг Ғарбий соҳилдаги ҳарбий раҳбари,
Аҳмад Саадат — Фаластин Халқий Озодлик Фронти бош котиби.
6 октябрдан буён Мисрнинг Шарм-аш-Шайх шаҳрида Исроил ва ҲАМАС ўртасида билвосита музокаралар ўтмоқда. Бу жараёнда Қатар, Миср, Туркия ва АҚШ каби давлатлар воситачилик қилмоқда.
Мазкур музокаралар АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан 30 сентябр куни таклиф этилган 20 бандли тинчлик режаси асосида амалга оширилмоқда. Режада асосий мақсад — урушни тўхтатиш, гаровдагиларни озод этиш ва тинч сиёсий ечим сари қадам ташлашдир.
Ҳам Исроил, ҳам ҲАМАС ушбу режага илк маротаба расмий равишда розилик билдиргани тинчлик музокараларига умид уйғотмоқда.