Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ғазодаги Эмел касалхонасида уч нафар бемор Исроил тиббий ёрдамга рухсат бермагани учун вафот этди

Ғазодаги Эмел касалхонасида уч нафар бемор Исроил тиббий ёрдамга рухсат бермагани учун вафот этди

Ғазо сектори жанубидаги Хон Юнус шаҳридаги Эмел касалхонасида уч нафар бемор Исроил кислород баллонларини ўтказишга рухсат бермагани сабабли вафот этди.

Фаластин Қизил Ярим Ой жамияти маълумотларига кўра, 21 кундан бери қамалда бўлган касалхонага тахминан бир ҳафтадан бери кислород баллонлари келмади.

Ҳарбийлар тиббий асбоб-ускуналарга зарар етказган, шифокорларга ҳужум қилган ва кейинроқ 9 кишини ҳибсга олган, дейилади хабарда.

Касалхонада бошпана олаётган 7000 кишидан 40 нафари ҳали ҳам бинода ва омон қолиш учун курашмоқда, деди Қизил Ярим ой.

Ҳарбийлар доимий равишда бинога қарата ўт очади ва одамларнинг ҳаракатланишига тўсқинлик қилади, шунингдек, тиббий ёрдам ўтишига йўл қўймайди, дея таъкидлади гуманитар ташкилот.

Бир кун аввал Фаластин Қизил Ярим Ой жамияти Исроил ҳарбийлари Эмел касалхонаси раҳбариятининг тез ёрдам машиналари ва автомашиналари калитларини «ўғирлагани» ҳақида хабар берган эди. Бир кун аввал 17 киши, жумладан, саккиз нафар шифокор ўғирлаб кетилгани хабар қилинганди.

Киритилди: 23:40 11.02.2024. Ўқилди: 1325 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!