Исроил армияси томонидан қамал қилинган Ғазо секторида сўнгги 24 соат ичида 9 фаластинлик, жумладан 3 бола очлик ва тўйиб овқатланмасликдан ҳаётдан кўз юмди.
Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 2023 йил 7 октябрдан бери анклавда очликдан ҳалок бўлганлар сони 348 нафарга етди, улардан 127 нафари болалардир.
БМТ қўллаб-қувватлаган IPC ҳисоботида Ғазода вазият “ҳалокатли” даражага етгани қайд этилган. Сўнгги кунларда очлик қурбонлари сони ортиб, фақат 22 августдан буён 70 киши, жумладан 12 бола тўйиб овқатланмасликдан вафот этган.
Маҳаллий ва халқаро ташкилотлар Исроилни очлик ва ташналикдан қўрқитиш воситаси сифатида фойдаланишда айблаб, жаҳон ҳамжамиятини қамал натижасида келиб чиқayotgan гуманитар фалокатга тезкор чора кўришга чақирмоқда.