Исроил ва ХАМАС ўртасида Ғаза секторидаги ўт очишни тўхтатиш масаласида олиб борилаётган бевосита бўлмаган (билвосита) музокараларнинг биринчи босқичи натижасиз якунланди. Бу ҳақда Sky News Arabia телеканали "Report" хабарига таянган ҳолда маълум қилди.
Маълумотларга кўра, музокаралар 6 июль куни кечқурун Қатарнинг пойтахти Дохада бўлиб ўтган ва унда Исроил ҳамда ХАМАС ҳаракати вакиллари иштирок этган.
Манбаларга кўра, музокара жараёнида тарафлар ўзаро келишувга эриша олмаган. Фаластинлик расмийларнинг таъкидлашича, тортишувли масалалар ва ўзаро ишонч етишмаслиги жараённинг самарасиз якунланишига сабаб бўлган.
Ҳозирча музокараларнинг кейинги босқичи қачон ва қаерда давом эттирилиши номаълум. Аммо халқаро ҳамжамият Ғазодаги хунрезликларни тўхтатиш мақсадида томонларни мулоқотни давом эттиришга чақирмоқда.