Уруш бошланганидан бери биринчи дала касалхонасини яратиш учун Иордания томонидан юборилган ускуналар Ғазога етиб келди, дея маълум қилди Фаластин расмийлари.
Ғазодаги ҲАМАС томонидан назорат қилинаётган касалхоналарни бошқараётган Муҳаммад Закутнинг сўзларига кўра, ярадорлар ва беморларни даволаш учун Ғазо сектори жанубидаги Хон Юнисда вақтинчалик касалхона очилади.
Иордания 2009 йилдан бери Ғазода битта дала касалхонасини бошқариб келади ва Исроил ҳаво ҳужумлари Фаластин анклавига бошлаганидан бери бир неча бор тиббий ёрдам кўрсатган.