Бугун 17 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Ғазода қурбонлар сони қарийб 34 мингга етди

Ғазода қурбонлар сони қарийб 34 мингга етди

2023 йилнинг 7 октябридан бери Исроил армиясининг Ғазо секторига уюштирган ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 33 970 нафарга етди.

Ғазодаги Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнотида, Исроилнинг Ғазо секторига 195 кунлик ҳужумлари ҳисоботи келтирилди.

Баёнотда Исроил армиясининг Ғазо секторига уюштирган ҳужумлари оқибатида охирги 24 соат ичида 71 фаластинлик ҳалок бўлгани, 106 нафар фаластинлик жароҳат олгани айтилган.

Бу ҳисоботга кўра, Исроилнинг Ғазо секторига 7 октябрдан бери уюштирган ҳужумларида ҳалок бўлганлар сони 33 минг 970 нафарга, яраланганлар сони эса 76 минг 770 нафарга етган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнотида, шунингдек, вайроналар остида ва йўл четларида ҳамон қурбонлар борлиги, аммо Исроил ҳарбийларининг тўсиқлари туфайли тиббий гуруҳлар ва фуқаролик мудофаа ходимларининг жасадларга етиб бора олмагани қайд этилган.

Киритилди: 11:12 19.04.2024. Ўқилди: 514 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!