Бугун 3 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Ғазода қурбонлар сони кўпаймоқда - Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ғазода қурбонлар сони кўпаймоқда - Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ғазо сектори Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, сўнгги 24 соат ичида жиноятчи Исроилнинг ҳужумлари натижасида камида 35 нафар фаластинлик ҳалок бўлган.

Вазирлик яна қўшимча қилдики, шу давр мобайнида камида 109 киши жароҳатланган.

Вазирликнинг хабар беришича, 2023 йил 7 октябрдан буён Ғазода ҳалок бўлганлар сони 52 400 нафарга, жароҳатлангалар сони эса 118 014 нафарга етган.

Вазирлик маълумотларига кўра, Исроил 18 мартда тинчлик келишувини бузганидан бери камида 2 308 нафар фаластинликни ўлдирган ва 5 973 нафарини яралаган.

Киритилди: 23:03 30.04.2025. Ўқилди: 553 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!