Бугун 2 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ғазода Исроил ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган аёлнинг қорнидан чақалоқ қутқарилди

A A A
Ғазода Исроил ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган аёлнинг қорнидан чақалоқ қутқарилди

Ғазо секторининг блокададаги марказий қисмидаги Нусейрат қочқинлар лагеридаги Ал-Авда касалхонаси акушерлари Исроил ҳужуми оқибатида вафот этган она қорнидаги чақалоқни сақлаб қолишди.

Тўққиз ойлик ҳомиладор аёлнинг жасади тунда шифохонанинг тез ёрдам бўлимига олиб кетилди, деб хабар берди Фаластиннинг WАFА расмий ахборот агентлиги.

Шошилинч кесарча бўлими туфайли чақалоқ сақланиб қолди. У туғруқ бўлимидаги инкубаторга жойлаштирилди.

Ал-Авда касалхонаси 2023 йил 7-октабрда Исроилнинг оммавий ҳужумлари бошланганидан бери Ғазо марказида гинекологик ва акушерлик хизматларини кўрсатувчи ягона тиббий муассасадир.

Киритилди: 23:12 20.07.2024. Ўқилди: 1198 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!