2023 йил октябрь ойидан бери Ғазо секторида камида 240 журналист ҳалок бўлди.
Бу ҳақда "ТАСС" агентлиги хабар бермоқда.
"Ғазода қуролли можаро бошланганидан бери ҳалок бўлган ОАВ ходимлари сони 240 нафарга етди”, — дейилади департамент ўзининг Telegram-каналида эълон қилинган баёнотда.
4 август куни етакчи жаҳон оммавий ахборот воситаларининг юздан ортиқ журналисти матбуотга ҳеч қандай шартларсиз Ғазо ҳудудига киришга рухсат бериш талаби билан петицияга имзо чекди. Ҳужжатда қайд этилганидек, “хорижий журналистларнинг Фаластин анклавига чексиз ва мустақил кириши” нафақат уруш жиноятларини қайд этиш, балки урушаётган томонларнинг можаро ҳақидаги ҳақиқатни бузиб кўрсатишига йўл қўймаслик учун ҳам зарурдир. Баёнотда, шунингдек, агар журналистлар талаблари Исроил раҳбарияти ва Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати етакчилари томонидан эътиборсиз қолса, ОАВ ходимлари “ҳеч қандай қонуний йўл билан” рухсациз Ғазога киришга ҳаракат қилишлари айтилган.