Бугун 1 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Ғазода GHF ўз фаолиятини бошлади

Ғазода GHF  ўз фаолиятини бошлади

АҚШ-Исроил ташаббуси билан яратилган янги гуманитар ёрдам тарқатувчи Ғазо гуманитар жамғармаси (GHF) Ғазода ўз фаолиятини бошлади.

GHF томонидан тақдим этилган фотосуратларда номаълум жойдан қутиларни олиб кетаётган ўндан ортиқ эркаклар кўрсатилган. ББC GHFдан ёрдам юк машиналари ва ёрдам олган одамлар сони ҳақида маълумот сўраган , аммо ҳозирча жавоб олмаган.

Жамғарма маълумотларига кўра, ёрдамни тарқатиш механизми кўздан кечирилган фаластинликлар асосан Ғазо жанубида жойлашган оз сонли тарқатиш пунктларида озиқ-овқат ва гигиена воситалари қутиларини олади. Нуқталарни америкалик пудратчилар қўриқлайди, Исроил қўшинлари эса периметр бўйлаб патрул қилади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва бошқа гуманитар ташкилотлар GHF билан ҳамкорлик қилишдан бош тортди ва жамғарма фаолият юритадиган тизим ҳаракатчанлиги чекланган одамлар, шу жумладан ярадорлар, ногиронлар ва қариялар учун деярли мавжуд эмаслиги, минглаб одамларни хавф остига қўйиши ва ёрдамни сиёсий ва ҳарбий мақсадларга боғлиқ қилишини огоҳлантирди.

Норвегия Қочқинлар кенгаши бош котиби Ян Эгеланд ББC билан суҳбатда GHFни “ҳарбийлаштирилган, хусусийлаштирилган, сиёсийлашган” ва “бетараф бўлмаган” ташкилот деб атади. Унинг сўзларига кўра, "бунинг ортида Марказий разведка бошқармасининг собиқ ходимлари ва собиқ ҳарбийлар турибди...".

Ҳамас фаластинликларни GHF тизими билан ҳамкорлик қилмаслик ҳақида огоҳлантириб, “тартибни тартибсизлик билан алмаштиради, Фаластин тинч аҳолиси орасида сунъий очлик яратиш сиёсатини олиб боради ва уруш вақтида озиқ-овқатдан қурол сифатида фойдаланиши”ни айтди.

Киритилди: 12:38 28.05.2025. Ўқилди: 872 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!