Исроилнинг Ғазодаги ҳужумлари натижасида 24 соат ичида камида 71 фаластинлик ҳалок бўлди.
Бу ҳақда Қатарнинг Al Jazeera телеканали хабар берди.
Ливаннинг Al Mayadeen нашри хабарига кўра, Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Ғазо секторининг марказий қисмида жойлашган Нусайрат қочқинлар лагерига зарба бериши натижасида камида 33 киши ҳалок бўлган, 84 киши бедарак йўқолган.
2023 йил 7 октябрда Ғазо секторидан Исроил ҳудудига Фаластиннинг ХАМАС ҳаракати тарафдорлари кириб келганидан сўнг Яқин Шарқдаги вазият кескин ёмонлашди, бу чегарадаги аҳоли пунктлари аҳолисининг ўлдирилиши ва асирларнинг гаровга олиниши билан кечди. Исроил Ғазони тўлиқ блокадага олганини эълон қилди ва унга қарши жавоб қайтара бошлади, шундан сўнг Фаластин анклавида қуруқликдан операция бошлади.
Ғазо секторидаги жанглар шу кунгача давом этмоқда.