Бу ҳақда Тhe National нашри хабар бермоқда.
"ҲАМАС ва АҚШ воситачилари ўртасидаги тўғридан-тўғри музокаралар давомида келишувга эришиш борасида катта силжиш кузатилди", — дея маълум қилди нашр манбаларидан бири.
Келишув нафақат ўт очишни тўхтатиш, балки секторгa гуманитар ёрдам етказиб беришни қайта тиклаш ва ҲАМАС томонидан олти нафаргача гаровдагиларни озод қилиш, эвазига бир нечта фаластинлик маҳкумларни озод этишни ҳам назарда тутади. Бу келишув ҳақида расман яқин соатларда эълон қилиниши мумкин.
Аввалроқ оммавий ахборот воситаларида АҚШ президенти Доналд Трамп Саудия Арабистонидаги саммитда Қўшма Штатлар Фаластин давлатини тан олишини эълон қилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.