Ғазо ва Ғарбий Соҳил Фаластин Давлати таркибида ягона сиёсий ва географик бирликни ташкил қилади ва икки давлат қарори минтақадаги барча учун хавфсизлик ва барқарорликка олиб борадиган ягона йўлдир.
Бу ҳақда Фаластин маъмурияти бош вазири Муҳаммад Мустафо Брюсселда Ўртаер денгизи бўйича комиссари Дубравка Шуцка билан биргаликда матбуот анжуманида маълум қилди.
Биринчи донор конференциясида Фаластин маъмурияти ўзининг миллий ислоҳот дастури бўйича эришилган ютуқларни тақдим этди.
"Ушбу тараққиётга Исроилнинг кунлик молиявий босими ва Фаластин маъмурияти ва унинг фаолият юритиш ва халқимизга керакли хизматларни тақдим этиш қобилиятини заифлаштиришга қаратилган бевосита сиёсати фонида эришилмоқда”, деди Мустафо.
Бироқ, Бош вазирнинг сўзларига кўра, ҳукумат ўз даромадларидан маҳрум бўлса, ислоҳотларни қўллаб-қувватлай олмайди.
"Ҳозирги молиявий инқироз сиёсий сабабларга кўра. Исроил Фаластин даромадини божхона тўловларидан ушлаб қолмоқда, бу эса иш ҳақи тўлаш, хизмат кўрсатишнинг узлуксизлиги ва Ғазо ва Ғарбий Соҳилдаги барқарорликка таҳдид солмоқда", - дея таъкидлади у.
Ўз навбатида, Европа комиссари Шуцка, Фаластин маъмурияти бу молиявий муаммоларни ҳал қилиш учун нима қиляпти, деган саволга, Европа Иттифоқи Исроилга босим ўтказаётганини айтди.
"Биз дипломатик каналларимиз ва бутун сиёсий сармоямиздан фойдаланиб, Исроилни ушбу маблағларни "бўшатиш"га мажбур қилмоқдамиз. Ва бу жуда муҳим қадам, чунки биз ҳозирда 3 дан 4 миллиард еврогача бўлган маблағ ҳақида гапиряпмиз, бу кучли ва барқарор Фаластин маъмурияти учун зарур бўлган муҳим миқдор", - деди у.