Ғазо секторида Исроил кучларининг блокададаги Фаластин анклавининг турли ҳудудларига уюштирган ҳужумлари ва бомбардимонлари натижасида бир кунда 50 дан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлди.
«Сўнгги 24 соат ичида 55 киши Исроил армиясининг тажовузи қурбони бўлди, 186 киши жароҳат олди», — дейилади хабарда.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг таъкидлашича, «Исроилнинг Ғазодаги ҳарбий амалиёти бошланганидан бери қурбонлар сони 43 259 кишига етди ва 101 827 фаластинлик жароҳат олди».