Исроилнинг Ғазо сектори блокадасидаги ҳарбий ҳаракатлари натижасида сўнгги 24 соат ичида камида 23 киши ҳалок бўлди, 40 га яқин киши жароҳатланди.
Бу ҳақда Фаластин анклавининг Соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнот берди.
“Сўнгги 24 соат ичида Исроил томонидан ўққа тутилиши ва бомбардимон қилиниши натижасида 23 киши ҳалок бўлди, яна 39 киши яраланди”, — дейилади департамент баёнотида.
Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўз маълумотларига кўра, 2023-йил октабр ойидан бери Ғазода 45 361 киши ҳалок бўлган ва 107 803 киши жароҳатланганини қўшимча қилди.