Бугун 21 октябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Ғазо секторини қайта тиклаш учун 70 миллиард доллар маблағ керак бўлади

Ғазо секторини қайта тиклаш учун 70 миллиард доллар маблағ керак бўлади

Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастурининг (UNDP) Фаластин халқига ёрдам бўйича раҳбари Яко Силлиерс Женевада бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.

Силлиерснинг сўзларига кўра, Жаҳон банки жорий йилнинг март ойида Ғазо секторини тиклаш учун зарур инвестицияларни 23 миллиардга баҳолаган, аммо ўшандан бери Исроилнинг давом этган ҳарбий ҳаракатлари, жумладан, Ғазо шаҳрининг жиддий вайрон бўлиши туфайли реконструкция харажатлари сезиларли даражада ошган.

Шунингдек, у Ғазо секторини тиклаш учун кетадиган вақтнинг тахминий муддатини аниқ айта олмаслигини, бу молиялаштириш ҳажмига ва тезкорлигига боғлиқ бўлишини, аммо бу “ўнлаб йиллар”га чўзилиши мумкинлигини билдирди.

Киритилди: 22:14 14.10.2025. Ўқилди: 649 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!