Бу ҳақда The Guardian хабар бермоқда.
Ғарб давлатлари ўз қўшинларини Ғазога киритишни истамаяпти, шу сабабли улар бошқа мамлакатлардан ташкил топган коалицияга таянмоқда, дея ёзмоқда газета.
Нашрнинг дипломатик доиралардаги манбаларига кўра, Европа мамлакатлари томонидан қўллаб-қувватланувчи резолюция тайёрланмоқда, у коалиция қўшинларига Ғазо секторида хавфсизликни назорат қилиш ваколатини беради.
"Асосий номзод сифатида, аввало, Миср кўриб чиқилмоқда, бироқ у билан бирга Озарбойжон, Индонезия ва Туркия ҳам ўз аскарларини Ғазога юбориши мумкин. Жараёнда маслаҳатчи сифатида иштирок этаётган британиялик дипломатлар ҳам бу қарорни қўллаб-қувватламоқда. Улар ҲАМАС мусулмон мамлакатлари қўшинларига қуролларини тезроқ топширишига умид қилмоқда, чунки бу ҳолат таслим бўлиш сифатида талқин қилинмайди", дейилади хабарда.