Трaмп ва Нетаняҳу Ғазо секторидаги урушни икки ҳафта ичида тўхтатиш режасини келишиб олди.
Бу ҳақида Israel Hayom хабар берди.
Нашр хабарига кўра, Қўшма Штатларнинг Эрон ядро объектларига зарбаларидан сўнг АҚШ ва Исроил етакчилари суҳбат ўтказиб, қуйидагилар бўйича келишувга эришган:
– Ғазо секторидаги ҳарбий ҳаракатлар икки ҳафта ичида тўхтатилади. Анклавни 4 та араб давлати, жумладан Бирлашган Араб Амирликлари ва Миср биргаликда бошқаради;
– ҲАМАС ҳаракати раҳбарияти Ғазо ҳудудидан чиқариб юборилади ва барча гаровга олинган исроилликлар озод қилинади;
— Бир неча номи ошкор қилинмаган давлатлар Ғазо секторидан чиқиб кетмоқчи бўлган фаластинликларни қабул қилишга тайёр бўлади;
– Сурия ва Саудия Арабистони тинчлик бўйича “Иброҳим келишувлари”га (“Авраам келишувлари”) қўшилади;
– Исроил Фаластин билан можарони “икки халқ - икки давлат” концепсияцига асосланиб ҳал қилишга ваъда беради, лекин бу Фаластин маъмуриятида жиддий ислоҳотлар ўтказиш шарти билан бўлади;
– АҚШ Фаластиннинг Яҳудия ва Самария ҳудудларидаги (Ғарбий Соҳил) айрим яҳудий аҳоли пунктлари устидан Исроил суверенитетини қисман тан олади.