БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастури яқинда 2023 йил сентябридан 2025 йил апрель ойи бошигача озиқ-овқат истеъмоли даражаси ва нархлари қандай ўзгарганини таҳлил қилган ҳисоботни эълон қилди.
2023 йил сентябрда картошканинг бир килограмми 2,5 долларга сотиларди, бу нарх Европанинг кўп мамлакатларидагидан юқори эди. Уруш пайтида инсонпарварлик ёрдами чекланган бўлса-да, картошка нархи 18 долларгача кўтарилди, аммо сулҳнинг сўнгги ҳафтасида ёрдам ҳисобига нарх 7 доллар атрофига тушди. 2025 йил февраль ойи охирида Исроил секторга ҳар қандай инсонпарварлик ёрдамини тўхтатгач, бир қоп картошка нархи 614% га ошиб, 50 долларга етди. 2023 йил сентябрь ойига нисбатан эса бу нарх 1900% га кўтарилди.
Исроилнинг ўзида эса бир килограмм картошкани тахминан 1,15 долларга харид қилиш мумкин.