Бугун 19 сентябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Ғазо секторида офицерлар тайёрлаш мактабининг қўмондони ва тўрт нафар курсанти ҳалок бўлди

Ғазо секторида офицерлар тайёрлаш мактабининг қўмондони ва тўрт нафар курсанти ҳалок бўлди

Ғазо жанубидаги Рафаҳ шаҳрида портлаш оқибатида Декел батальони (офицерлар академияси)даги рота командири ва тўрт курсант ҳалок бўлди.

Бу ҳақда The Times of Israel нашри хабар бермоқда.

Яна уч киши ҳам яраланган.

"Ҳодиса эрталаб Рафаҳнинг Женин ҳудудидаги операция чоғида D9 зирҳли бульдозер йўлни тозалаётганда содир бўлди, унинг ортидан иккита Humvee борди", — дея хабар беради Исроил мудофаа кучлари.

Қўлланилган портловчи модданинг турини аниқлаш бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: Бугун 08:15. Ўқилди: 440 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!