Қатарнинг Al Jazeera телеканали хабар беришича, Исроилнинг Ғазо секторига қарши урушида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 58 000 нафардан ошди. Бу ҳақда Ғазодаги Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилган.
Вазирлик маълумотига кўра, 2023 йил 7 октябрда бошланган ҳарбий операциялар натижасида 58 026 нафар фаластинлик ҳалок бўлган.
Ҳалок бўлганларнинг ярмидан кўпи аёллар ва болалардан иборат.
Шунингдек, 138 500 нафардан ортиқ одам яраланган, дея қўшимча қилди соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Бу кўрсаткичлар Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳарбий ҳаракатлари олиб келаётган ҳалокатли оқибатлардан далолат беради. Халқаро ташкилотлар ва инсон ҳуқуқлари фаоллари ушбу инқирозга дарҳол халқаро муносабат ва гуманитар ёрдам талаб қилишмоқда.