Ғазо секторининг марказий қисмида Исроил томонидан берилган зарба оқибатида Фаластин полициясининг саккиз нафар ходими ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ғазо Ички ишлар вазирлиги маълум қилди.
«Фаластин полициясининг саккиз нафар ходими, жумладан, марказий ҳудуд полиция қўмондони ҳалок бўлди», — дея идора баёнотидан иқтибос келтирмоқда РИА Новости.
Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, зарба Аз-Завайда туманидаги хизмат автомобилига берилган.