Исроил ва Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати ўртасида Ғазо секторида сулҳ тузиш бўйича билвосита музокаралар 31 март, якшанба куни Қоҳирада қайта бошланади.
Бу ҳақда Al Ekhbariya телеканали Миср хавфсизлик кучларидаги манбасига таяниб хабар бермоқда.
“ТАСС” телеканалга таяниб ёзганидек, томонлар ўртасидаги музокараларда Миср ва Қатар воситачи сифатида иштирок этади.
Расмий равишда Миср расмийлари телеканал тақдим этган маълумотга изоҳ бермади.