Euro-Med Monitor маълумотларига кўра, Исроилнинг геноцидга тенг уруш бошлаганига 21 ой тўлиши ортидан, 2,3 миллиондан ортиқ фаластинлик Ғазо секторидаги атиги 55 км² ҳудудда қамалиб қолган — бу эксклавнинг 15 фоизига ҳам тўғри келмайди. Бу ерда аҳоли зичлиги ҳар бир квадрат километрга 40 000 кишидан ортиқ, Ал-Маваси ҳудудида эса — 47 000 дан ошади. Бу кўрсаткичлар бўйича Ғазо дунёдаги энг зич жойлашган ҳудудга айланган.
🏚 Ғазодаги турар жойларнинг тахминан 92 фоизи вайрон қилинган, мактабларнинг 80 фоизи ва шифохоналарнинг 90 фоизи йўқ қилинган, барча университетлар ер тагида қолдирилган. Одамлар озуқа, ичимлик суви, тиббий ёрдам ва бошпанадан маҳрум. Кўпчилик 10 марта ва ундан ортиқ кўчирилган, ҳар гал "гуманитар зона" деб аталган ҳудудларда ўлим топмоқда.
❕ Бу энди шунчаки уруш эмас — бу Ғазони тизимли равишда ер юзидан ўчириш уринишидир. Исроил блокада, бомбардимон, очлик ва инфратузилмани йўқ қилиш орқали оммавий сўрғинни амалга оширмоқда. Бундай ҳаракатлар халқаро ҳуқуқ нормаларига кўра геноцид сифатида баҳоланиши мумкин.