Бугун 26 апрель, 2025 йил, шанба

O'ZB

Ғазо этти йиллик сулҳ таклиф қилди

 Ғазо этти йиллик сулҳ таклиф қилди

Қатар ва Миср Исроил ва ХАМАСга янги сулҳ режасини таклиф қилди. BBC хабарига кўра, музокаралар 5-7 йиллик сулҳ, барча исроиллик гаровга олинганларни фаластинлик асирларга алмашиш, урушни расман тугатиш ва Исроил қўшинларини Ғазо секторидан тўлиқ олиб чиқишни ўз ичига олади.

Хамас вакиллари маслаҳатлашиш учун Қоҳирага келди, дея аниқлик киритди телеканал. Икки араб давлатининг тинчлик режасига Исроил ҳозирча жавоб қайтаргани йўқ. Аввалги сулҳга уриниш муваффақияцизликка учради, ҳар икки томон бир-бирини бузилишда айблади. Исроил 18-март куни ҳаво ҳужумларини қайта бошлади ва танкларни Ғазога олиб кирди ва ҳудудни тўлиқ блокадага олди. Охирги ой давомида эксклавда уюштирилган зарбалар натижасида 1500 дан ортиқ фаластинлик, асосан аёллар ва болалар ҳалок бўлди.

Душанба оқшомидан бери Исроилнинг Ғазода уюштирган янги ҳаво ҳужумларида 22 киши ҳалок бўлди. Портлашлар Хон Юнус, Жабалия, Байт-Лаҳия ва Ғазо шаҳарларида содир бўлди. Вайроналарни тозалаш ва жабрланганларни қутқариш учун фойдаланилган ускуналар вайрон қилинган. Исроил танклари Рафаҳнинг жанубий қисмига кириб, одамлар ва бинолардан бутунлай холи буфер зона яратишга киришди.

Музокаралардан хабардор Би-би-си манбасига кўра, Хамас Ғазо бошқарувини миллий ва минтақавий даражада келишилган ҳар қандай Фаластин тузилмаси – Фаластин маъмуриятидан тортиб, янги муваққат органгача топширишга тайёрлигини билдирган.

Бироқ, Исроил Фаластин ҳокимиятининг Ғазога қайтишига қатъиян қарши - Тел-Авив ҳудудни эгаллаб, бутун Фаластин аҳолисини эксклавдан чиқариб юбормоқчи.

Музокаралар Бош вазир Бенямин Нетаняхунинг қаттиқ позицияси фонида ўтказилмоқда, у ХАМАС бутунлай йўқ қилинмагунича ва барча гаровга олинганлар озод этилмагунча уруш тугамайди, деган. Фаластин ҳаракати эса бунга жавобан, асирлар озод этилмагунча урушни тугатиш кераклигини таъкидламоқда.

Киритилди: 14:56 23.04.2025. Ўқилди: 831 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!