Ғазо секторидаги озиқ-овқат ва ичимлик суви захиралари Исроил ҳукумати томонидан Фаластин анклавига гуманитар ва озиқ-овқат юкларини етказиб беришнинг тўлиқ блокадаси бошланганидан роппа-роса икки ой ўтиб деярли нолга тенг бўлди, деди БМТнинг Ғазодаги Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси вакили Олга Черевко Женевада бўлиб ўтган брифингда.
Унинг сўзларига кўра, қамал бошланиши билан анклавда "ёмон сценарий амалга ошгунга қадар тескари саноқ" бошланган. Шундай қилиб, Ғазода ёқилғи энди фақат энг зарур операцияларни таъминлаш учун қатъий режимда тақсимланади. "Озиқ-овқат захиралари деярли тугаган, сувдан фойдаланиш имконсиз бўлиб қолмоқда, шифохоналар эса қон захиралари тугагани ҳақида хабар бермоқда, чунки уларга оммавий равишда жабрланганлар келишда давом этмоқда," - дея таъкидлади бошқарма вакили.