Ғазодаги барча касалхоналар ёқилғи танқислиги сабабли «48 соат ичида» хизматларни тўхтатади.
Ғазодаги Соғлиқни сақлаш вазирлиги қамал қилинган ва бомбардимон қилинган ҳудуддаги барча касалхоналар ёқилғи етишмаслиги сабабли «48 соат ичида» хизматларни тўхтатиши ёки қисқартиришга мажбур бўлиши ҳақида огоҳлантириб, Исроилни жиноятда айблади.
«Биз шошилинч огоҳлантириш берамиз, чунки Ғазо секторидаги барча касалхоналар ишғолчининг ёқилғи киришига тўсқинлик қилгани сабабли 48 соат ичида ўз фаолиятини тўхтатади ёки хизматларини қисқартиради», деди Ғазо дала касалхоналари директори Марван ал-Ҳамс матбуот анжуманида.