Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Газ йўқ, аммо қарздорлик бор

Газ йўқ, аммо қарздорлик бор

Газ таьминоти бўйича фуқароларга асоссиз равишда қарздорликлар ёзилиши тез-тез кузатилмоқда. Ана шундай ҳолатлардан бири Хоразм вилояти, Беруний тумани Дўстлик ОФЙда яшовчи фуқаро У.Қурбонов билан юз берган.

Маълумотларга кўра, 2017 йил 15 апрель куни Қурбонов хонадони қарздорликлар сабабли тармоқдан ажратилган, шунга қарамасдан шу кунгача бўлган, яъни 20 ой муддат ичида ҳажм кўринишда норматив ҳисобда 4 012 000 сўм тўлов ҳамда далолатнома жаримасига 299 550 сўм жами 4 311 550 сўм қарздорлик ёзилганлиги аниқланган.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан олиб борилган ишлар натижасида қўлланилган 4012000 сўм тўлови бугунги кунда норматив бўйича қайта хатлов ўтказиб фуқарога 74 934 сўм ҳисоблаб берилди. Ҳамда истеъмолчи хонадонига газ тармоғи улаб берилди.

Фуқаро У.Қурбонов асоссиз қарздорлик ҳисобланган ягона истеъмолчи эмас. Республика бўйлаб газ таъминоти бўйича бир неча вилоятларда шундай вазиятларга гувоҳ бўлмоқдамиз.​​

Manba: ЎзА

Киритилди: 16:50 11.01.2019. Ўқилди: 1568 марта. Фикрлар сони: 2 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!