Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Қорақалпоғистон Республикаси Қораўзак тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда энергия ресурсларини ўғирлаган автомобилларга газ тўлдириш шохобчаси аниқланди.
Жумладан, “Q.M.” масъулияти чекланган жамият масъул шахслари ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасига ўрнатилган электрон газ ҳисоблагич ускунасига ташқи таъсир кўрсатиб, жами 1,1 миллион куб метр табиий газдан қонунга хилоф равишда фойдаланган. Натижада давлат ва жамият манфаатларига 2,8 миллиард сўм зарар етказилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.