Бугун 28 сентябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Гаяне Умерова ЮНЕСКО Бош директори Одри Азуле билан учрашди

Гаяне Умерова ЮНЕСКО Бош директори Одри Азуле билан учрашди

17-июн куни Франция пойтахти Парижда ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси раиси Гаяне Умерова БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ихтисослашган агентлиги – ЮНЕСКО Бош директори Одри Азуле билан учрашди.

Томонлар 2025-йилнинг ноябр ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган ЮНЕСКО (1945-йил 16-ноябрда ташкил этилган) Бош конференсиясининг бўлажак юбилей сессиясига пухта тараддуд кўришнинг амалий жиҳатларини муҳокама қилишди.

Мазкур Бош конференсия давомида ЮНЕСКО ваколатлари доирасида янги жаҳоншумул ташаббусларни ҳамда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга доир стратегик лойиҳа ва дастурларни такомиллаштириш, қабул қилиш бўйича келишувга эришилди.

Киритилди: 17:20 18.06.2024. Ўқилди: 771 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!