Бугун 13 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Гарвард университети Трамп маъмуриятига қарши судга даъво аризаси берди

Гарвард университети Трамп маъмуриятига қарши судга даъво аризаси берди

23 май куни Бостон федерал судига берилган даъво аризасида АҚШ ҳукумати томонидан Гарвард университетининг хорижлик талабаларни қабул қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилиниши Қўшма Штатлар Конституциясининг биринчи тузатишга зид экани ва бу ҳолат “Гарвард ҳамда 7000 дан ортиқ таълим визаси эгаларига салбий таъсир кўрсатиши" қайд этилган.

"Битта имзо билан ҳукумат Гарвард талабаларининг тўртдан бир қисмини — университет ва унинг миссиясига муҳим ҳисса қўшаётган хорижлик талабаларни йўқ қилишга уринмоқда", дейилади даъво аризасида.

Аввалроқ Гарвард университети Доналд Трамп маъмурияти ҳаракатларини “Оқ уй сиёсий талабларига қаршилик кўрсатилгани учун АҚШ Конституциясига зид қасос чораси” деб атаган эди.

Киритилди: 18:58 23.05.2025. Ўқилди: 388 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!