Фуқаролик ишлари бўйича М.Улуғбек туманлараро судининг ижро варақасига асосан, қарздор фуқаро Б.Д.дан ундирувчи банк фойдасига 541 млн. сўм ундириш, ундирувни гаровдаги қарздорга тегишли бўлган Тошкент шаҳар, М.Улуғбек тумани, Геофизика кўчасида жойлашган кўчмас мулкка қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Тошкент шаҳар бошқармасига 05.03.2025 йилда келиб тушган.
Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида” Қонунининг 23-моддасига асосан, ижро юритиш қўзғатилиб, қарздорга 15 кунлик ихтиёрий муддат белгиланган.
Ижро ҳаракатлари давомида, 17.04.2025 йил куни холислар, кадастр хизмати мутахассиси ва ундирувчи иштирокида гаров мулки бўлган хонадон хатланган.
Шундан сўнг, бошқарма инспектори томонидан мазкур кўчмас мулкни “Мол-мулкни электрон онлайн-аукционда сотиш учун чиқариш тўғрисида” қарор қабул қилиниб, тарафлар огоҳлантирилган. Ҳозирда хатланган мулк аукцион савдоларида 535 млн. 350 минг сўмга сотилган бўлиб, савдодан тушган пул маблағлари ундирувчи банк фойдасига йўналтирилган.