Бугун 26 июнь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Гарет Саутгейт рицар унвонига муносиб кўрилди

Гарет Саутгейт рицар унвонига муносиб кўрилди

Англия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Янги йил арафасида Буюк Британия қироли Чарлз III томонидан тасдиқланган мукофотланганлар рўйхатига киритилган эди. 54 ёшли мутахассис бугун расман унвонга эга бўлди – Виндзор қасрида унинг елкасига шамширни Шаҳзода Уильям тутди.

Саутгейт рицар унвонига эга Англия терма жамоаси мураббийларидан тўртинчиси бўлди. Бундан аввал Уолтер Уинтерботтом, Альф Рамси ва Бобби Робсон бу унвонга сазовор бўлишган. Гарет Англия терма жамоасини 8 йил давомида бошқарди. Евро-2024да инглизлар 2-ўринни эгаллаганидан сўнг у истеъфога чиқди.

Унинг раҳбарлигида жамоа 2018 йилги Россиядаги ЖЧда 4-ўринни эгаллади, шунингдек, икки марта Европа чемпионати финалига чиқди. Инглизлар Саутгейт бошқарувида 102 ўйинда 61 ғалабага эришишди, 24 та дуранг қайд этишди ва 17 марта мағлубиятга учрашди.

Киритилди: 23:15 25.06.2025. Ўқилди: 325 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!