«Реал» собиқ футболчиси Гарет Бэйл Америка компанияси билан биргаликда «Плимут» клуби акцияларини сотиб олиши мумкин. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар берди.
Уэлслик юлдуз жамоа акцияларини харид қилиш бўйича келишувда иштирок этиши кутилмоқда. Қайд этилишича, Гаретнинг аввал «Плимут» билан ҳеч қандай алоқаси бўлмаган.
Агар келишув муваффақиятли якунланса, америкаликлар Бэйлни клубни бошқарувчи компаниянинг юзи сифатида намоён этиши мумкин.