Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 381 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
▪️Босқинчилар сўнгги 24 соат ичида Ғазо секторининг Байт Лаҳия, Жабалия, Нусейрат ва Шати лагерларига ҳужум қилди. Уруш бошланганидан бери 42 603 киши шаҳид бўлди.
▪️Ғазо шимоли, айниқса Жабалия лагери ва Байт Лаҳия ҳудуди фашистлар томонидан 17 кундан буён қамалда. Одамлар нафақат бомбалардан, балки очликдан ҳам ўлишмоқда. Жабалия лагерининг иккинчи блоки бутунлай вайрон қилинган.
▪️Ғарбий Соҳилда кўчманчилар 5-кун кетма-кет Ал-Ақсо масжидига бостириб кирмоқда. Ғарбий Соҳилдаги Ал-Халил, Наблус, Рамаллоҳ ва Байтлаҳмда ҳам ҳужум ва рейдлар амалга оширилмоқда. Икки фаластинлик ҳалок бўлди, ўнлаб одамлар ҳибсга олинди.
▪️ЮНРВА: Исроил Ғазо шимолидаги вайроналар остида қолган одамларни эвакуация қилиш бўйича шошилинч талабни рад этди.
▪️Ал-Қассам бригадалари Жабалия лагерида ишғол зирҳли танкини портлатиб юборди. Интернетда йиртиқ пойабзалдаги қаршилик жангчисининг фотосуратлари тарқалмоқда. Ушбу пистирмада уруш бошлангандан буён энг юқори мартабали зобит – полковник Иҳсан Дакса йўқ қилинди.
▪️Ҳизбуллоҳ ишғол остидаги Ҳайфа, Кирят Шмона, Тиберия ва Маргалиотга 70 дан ортиқ ракета учирди. Бейт-Хиллдаги ҳарбий базага ҳужум уюштирилди. Босиб олинган ҳудудларнинг шимолида ёнғин давом этмоқда.
▪️Босқинчилар Ливаннинг Тир ва Хазен, Баалбек шаҳарлари ҳамда Байрутнинг жанубий чеккасидаги Маржа тумани чеккаларига қатор ҳужумлар уюштирди.