Бугун 27 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Ғарбий Соҳилда фашистлар Жениндаги Ибн Сино касалхонасига ҳужум қилди

Ғарбий Соҳилда фашистлар Жениндаги Ибн Сино касалхонасига ҳужум қилди

Бомбаланаётган Ғазо: 429-куннинг асосий воқеалари.

Босқинчилар Зайтун ҳудуди, Байт Лаҳия, Хон Юнис, Нусейрат ва Жабалия лагерларига ҳужум қилди. 24 соат ичида 52 киши вафот этди. Уруш бошланганидан буён 44664 киши шаҳид бўлди.

▪️Босқинчилар Нусейрат лагеридаги турар-жой биноларини портлатиб юборди, натижада 26 киши ҳалок бўлди.

▪️Камол Адван касалхонаси тун бўйи олов остида эди. Босқинчилар асосий генераторга ҳужум қилишди.

▪️Шифа госпитали директори Муҳаммад Абу Салмия: Ғазодаги уруш пайтида 4000 дан ортиқ одам оёқ-қўллари ампутация қилинган. Уларнинг аксарияти болалардир.

▪️Ғарбий Соҳилда фашистлар Жениндаги Ибн Сино касалхонасига ҳужум қилишди. Ярадор, қон кетаётган йигит касалхонадан ўғирлаб кетилган. Ал-Фаввар лагерида ҳужум уюштирилди, 2 аскар яраланди.

▪️Ал-Қассам бригадалари Ғазода зирҳли корпус лейтенантини ўлдирди.

▪️Норвегия Ташқи ишлар вазири: Биз яхлит ва ўзаро боғланган Фаластин давлатини, жумладан, Ғарбий Соҳил ва Ғазони истаймиз. Фақат Фаластин давлатини яратиш орқали Исроил қўшнилари билан тинч-тотув яшашини кафолатлаш мумкин.

▪️Бугун Жабалия лагерида бошланган илк Фаластин интифадаси Тошлар интифадаси бошланганига 37 йил тўлди.

▪️Ливанда ишғолчиларнинг Жбейл ҳудудига берган зарбалари натижасида 4 киши ҳалок бўлди, 6 киши яраланди.

▪️Ҳужум бошланганидан 12 кун ўтиб жангарилар Ҳомс шаҳри ва Сурия пойтахти – Дамашқни эгаллаб олишди. Асад Дамашқдан номаълум томонга чиқиб кетди.

Киритилди: 20:00 08.12.2024. Ўқилди: 1355 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!