Бугун 12 сентябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Ғарбий Sohил мактаблари Исроил ҳужумлари ва молиявий инқирозга қарамай очилди

Ғарбий Sohил мактаблари Исроил ҳужумлари ва молиявий инқирозга қарамай очилди

Исроил ҳужумлари ва Фаластин маъмуриятидаги молиявий қийинчиликларга қарамай, ишғол қилинган Ғарбий Sohилда янги ўқув йили бошланди.

Фаластин таълим вазири Эмжед Берҳем расмийлар билан биргаликда Рамаллоҳ, Эл-Бире ва Ериҳодаги мактабларда ўқув йилини очиб берди. У ўз нутқида таълим Фаластин учун устувор йўналиш эканини таъкидлаб, тўсиқларга қарамай фидойилик кўрсатаётган ўқитувчиларга миннатдорлик билдирди.

Берҳемнинг сўзларига кўра, Ғазодаги доимий геноцид ва молиявий инқироз шароитида Ғарбий Sohилда виртуал мактаблар ташкил этилиб, улар орқали ғазолик ўқувчилар учун онлайн дарслар ўтказилмоқда.

Бироқ Исроил армияси ҳужумлари сабаб айрим ҳудудларда дарслар бошланмади. Жумладан, Кабация шаҳридаги тўқнашувлардан сўнг 48 та мактаб ишламай қолди, Жанин ва Тулкаримда ҳам бир нечта мактаб ёпилган. Шарқий Қуддусда эса UNRWA агентлигига тегишли олти мактаб фаолиятини тўхтатди.

Фаластинлик расмий Муаййад Шаабоннинг маълумотича, Ғарбий Sohилда 40 та таълим муассасаси маҳаллий аҳолини кўчириш сиёсати сабаб йўқолиб кетиш хавфи остида.

Фаластин Таълим вазирлигига кўра, ҳозирда Ғарбий Sohилда 2497 та мактабда 830 мингга яқин ўқувчи таҳсил олмоқда. Лекин ҳужумлар туфайли кўчирилган оилалар яшайдиган ҳудудлардаги 28 мактаб фаолиятини тўхтатган.

Маълумотларга кўра, 2023 йил 7-октябрдан бери Ғарбий Sohилда 108 нафар, Ғазо секторида эса 17 237 нафар талабанинг ҳаётига зомин бўлинган.

Киритилди: 15:28 09.09.2025. Ўқилди: 501 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!