Суриянинг Ҳалаб вилояти ғарбида, 64-дивизия назоратидаги ҳудудда 500 га яқин ҳарбий хизматчи озиқ-овқатдан заҳарланиш белгилари билан шифохонага етказилди.
Ҳодиса кеча тонгга яқин Дарет-Изза туманидаги ҳарбий база ҳудудида содир бўлди. Кўпчилик ҳарбийларда кўнгил айниши, қусиш ва умумий ҳолсизлик каби шикоятлар кузатилди.
Воқеа жойига тез тиббий ёрдам бригадалари йўналтирилди. Жабрланганлар Дарет-Иззадаги «Ал-Канана» шифохонасига олиб кетилди.